Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина 2026 йилда илк бор ҳалок бўлганлар жасадларини алмашди
Киев маълум қилишича, Украинага ҳали шахси аниқланиши лозим бўлган 1000 та жасад ва қолдиқ қайтарилган. Москва эса унга 38 нафар аскар жасади топширилганини билдирди. Алмашув Халқаро Қизил Хоч қўмитаси кўмагида ўтган.
Россия ва Украина 29 январ, пайшанба куни 2026 йилда биринчи марта ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар жасадларини алмашди. “Бугун репатриация тадбирлари ўтказилди, улар доирасида Россия томони таъкидлашига кўра, украин ҳимоячиларига тегишли бўлган 1000 та жасад (қолдиқ) Украинага қайтарилди”, — деб хабар қилди Украина ҳарбий асирлар билан ишлаш масалалари бўйича мувофиқлаштириш штаби Telegram-каналида. Штаб қўшимча қилишича, жасадлар ва қолдиқлар экспертиза ҳамда шахсини аниқлаш (идентификация) учун топширилади.
Ўз навбатида, РФ Давлат думаси депутати Шамсаил Саралиев Россияга 38 нафар ҳарбий хизматчи жасади қайтарилганини маълум қилди. Икки томон ҳам билдирганидек, алмашув Халқаро Қизил Хоч қўмитаси кўмагида амалга оширилди.
Ҳалок бўлганлар жасадларининг охирги алмашуви 2025 йил 19 декабр куни бўлиб ўтган. Ўшанда Россия Украинага 1003 нафар ҳимоячининг жасадини топширган, жавобан Россия 26 нафар ҳалок бўлган россиялик аскар жасадини олган. Расмий маълумотларга кўра, фақат 2025 йилнинг ўзида Киевга 15 мингдан ортиқ жасад етказиб берилган.
Украина томони аввалроқ бир неча бор Россия топширган жасадлар кўпинча шахсни аниқлаш жараёнини қийинлаштирадиган шикастларга эга бўлишини айтган. Шунингдек, айрим ҳолатларда Украинага ўз ҳарбийлари ўрнида россияликлар жасади топширилгани ҳақида ҳам хабарлар бўлган.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026