Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шомуродов ва Кападзе ЎФА томонидан йилнинг энг яхшилари қаторига киритилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2025 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди. Ҳужумчи Элдор Шомуродов ва мураббий Темур Кападзе улар қаторида эътироф этилди.
30 январ куни Тошкентда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) томонидан 2025 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ва Туркиянинг «Истанбул Бошоқшеҳир» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2025 йилнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Ўзбекистон миллий жамоаси билан жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Темур Кападзе йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси энг яхши ҳудудий футбол ассоциацияси сифатида эътироф этилди.
Диёрахон Ҳабибуллаева аёллар Олий лигаси тўпурари совринини қўлга киритди. Қаршининг «Севинч» клуби ҳужумчиси ўтган мавсумда аёллар чемпионатида 31 та гол урди.
Садриддин Ҳасанов йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. У 2025 йилда Ўзбекистон U17 терма жамоаси билан Осиё Кубогини қўлга киритган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Владислав Хан аёллар футболида йилнинг энг яхши мураббийи бўлди. У «Севинч» клуби билан чемпионат ғолиблигини қўлга киритган эди.
Терма жамоларга энг кўп футболчи етказиб бераётган «Пахтакор», «Насаф» ва «Бунёдкор» клублари махсус соврин билан тақдирланди.
Қаршининг «Севинч» клуби футболчиси Нилуфар Қудратова аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси бўлди.
«Бунёдкор» академияси вакили Юсуф Эргашев болалар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийи бўлди.
Насибабону Тошмуҳаммедова йилнинг энг яхши аёл ҳаками бўлди.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муҳим ўйинларни бошқарган, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борган ҳамда 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ўйинларига номзод сифатида қайд этилган Илгиз Танташев йилнинг энг яхши ҳаками бўлди.
Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси етакчиси Диёра Ҳабибуллаева йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди.
Узоқ йиллар давомида «Пахтакор» клубининг асосий футболчиси сифатида ўйнаган, мураббий сифатида фаолият олиб борган, ЎФА тизимида турли лавозимларда ишлаган Аҳрол Иноятовга «Футболимиз нуронийси» соврини топширилди.
Мавзуга оид
10:25 / 23.06.2026
«Рақибдан қўрқмаймиз» – Каннаваро Португалия билан ўйин ҳақида
13:44 / 17.06.2026
Колумбия ва Португалияга қарши эҳтиёткорлик билан ўйнаймиз – Каннаваро
17:55 / 10.06.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги асосий либоси ESPN рейтингида охирги учталикка кирди
12:06 / 20.05.2026