Жаҳон | 07:38
7449
2 дақиқада ўқилади

Инфографика: энг кўп осмонўпар биноларга эга давлатлар

Бутун дунё бўйлаб доимий равишда янги баланд бинолар қурилмоқда. Инфографикада 2026 йилга келиб баландлиги 150 метрдан ва 200 метрдан юқори бўлган осмонўпар бинолар энг кўп қурилган давлатлар кўрсатилган.

150 метрдан баланд илк осмонўпар бинолардан бири Ню-Йоркда 1913 йилда қурилган. Woolworth Building биносининг баландлиги 241 метр бўлган. Ўшандан буён дунёда ундан ҳам баланд, баъзан эса бир неча баробар баланд бинолар қурилди.

Баланд бинолар сони бўйича етакчи — Хитой. Матн тайёрланган пайтда 150 метрдан баланд осмонўпар бинолар сони 3638 тага етган.

АҚШ — баланд бинолар қурилиши илк бошланган давлатлардан бири бўлса-да, 2026 йилга келиб осмонўпар бинолар сони бўйича Хитойдан деярли тўрт баравар ортда қолмоқда. Матн тайёрланган пайтда мамлакатда 150 метрдан баланд 930 та осмонўпар бино қурилган.

Бирлашган Араб Амирликлари етакчи учликка кирган. У ерда жами 345 та осмонўпар бино қурилган. Баланд бинолар сони бўйича мамлакат Хитой ва АҚШдан ортда қолса-да, айнан БААда дунёдаги энг баланд осмонўпар бино жойлашган.

Европа давлатлари топ-10га кирмаган. Россия 150 метрдан баланд 65 та осмонўпар бино билан 17-ўринни эгаллаган.

Мақола тайёрлаш жараёнида муаллифлар мунтазам янгиланиб турадиган CTBUH лойиҳаси маълумотларидан фойдаланган. Ушбу қайднома ёзилган вақтга келиб, манба Хитой ва АҚШ бўйича осмонўпар бинолар сонини янада кўпроқ деб кўрсатган — бу маълумотлар янгилангани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид