Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудиянинг янги мегалойиҳаси: улкан осмонўпар бинолар мажмуаси
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Оли Сауд Макка шаҳрида «Подшоҳ Салмон дарвозалари» (King Salman Gate) номли янги, кенг кўламли шаҳарсозлик лойиҳасини амалга ошириш бошланганини маълум қилди.
«Подшоҳ Салмон дарвозалари» тахминан 12 миллион квадрат метр майдонни эгаллайди ва Масжид-ул Ҳаромга бевосита яқин ҳудудда жойлашади. Лойиҳанинг мақсади — шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, муқаддас масжидга ташриф қулайлигини яхшилаш ва зиёратчилар ҳамда шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш.
Мажмуа турар жой, меҳмонхона, савдо ва маданий зоналарни ўз ичига олади, аҳоли, зиёратчи ва сайёҳлар учун турли имкониятларни таклиф қилади. Ҳудудда бир вақтнинг ўзида, бинолар ичида ҳам, очиқ майдонларда ҳам намоз адо этадиган тахминан 900 минг кишини жойлаштириш имкони яратилади.
«Подшоҳ Салмон дарвозалари» маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга кучли туртки бериши кутилмоқда: тахминларга кўра, 2036 йилга қадар лойиҳа 300 мингдан ортиқ иш ўрни яратади ва иқтисодиётни диверсификация қилиш ҳамда барқарор ўсишга қаратилган миллий стратегия — Vision 2030 мақсадларига эришишга хизмат қилади.
Лойиҳанинг ишга туширилиши Саудия Арабистонининг Маккани замонавий, жадал ривожланаётган, жаҳон даражасидаги шаҳарга айлантириш йўлидаги навбатдаги қадами бўлиб, шу билан бирга, унинг маънавий ва маданий ўзига хослигини асрашни ҳам кўзлайди.
Лойиҳа зиёратчилар сонининг ўсиб бораётган оқимини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва Маккани анъана ҳамда тараққиёт уйғунлигининг рамзига айлантиришга қаратилган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026