Фан-техника | 17:22 / 06.10.2016
11403
2 дақиқада ўқилади

Хитойда дунёдаги энг тез лифт ишга туширилди

Фото: © ECADI

Хитойнинг Шанхай шаҳрида дунёдаги энг баланд бинолар орасидаги иккинчи ўринда турувчи осмонўпар иншоот барпо этилган. Аммо, унинг энг юқори қаватларига чиқиш тезлиги бўйича уни бундай дейиш нотўғри бўлур эди, дея хабар қилмоқда CNN телеканали. 

Баландлиги 600 метрдан ошувчи бинога Mitsubishi компанияси томонидан ишлаб чиқилган лифт ўрнатилган. У, сониясига 20,5 метр тезликда ҳаракатлана олади. Маълумотларга кўра, бугунги кунда, дунёда ушбу тезликда ҳаракатлана оладиган лифт ҳеч бир осмонўпар биносига ўрнатилмаган. 

Аммо, Шанхай минораси биносидаги лифт тезлигига яқин яна бир шундай мослама Хитойнинг бошқа бир шаҳри Гуанжоудаги бинога ўрнатилганди. Япониянинг яна бир компанияси Hitachi шу йилнинг ёзида шаҳардаги энг баланд CTF осмонўпар биносига энг тез лифтни қўйганини эълон қилганди. Бироқ, инкорни-инкор этиш қоидасига мувофиқ, орадан унчалик ҳам кўп ўтмай, сониясига 20 метр тезликда ҳаракат қилувчи лифт иккинчи ўринга тушиб қолди. 
 

Мавзуга оид