Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги делегацияси Туркиянинг MT Makina компанияси билан музокаралар ўтказди. Унга кўра, Самарқанд вилоятида кунига 500 тонна қувватга эга чиқиндиларни саралаш станциясини қуриш режалаштирилмоқда.
Маълум қилинишича, мазкур ташаббус чиқиндиларни тўғри бошқариш ва қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантириш, циркуляр иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган. Лойиҳа Шариф Ҳасанов бошчилигидаги делегация ва MT Makina ўртасида ўтказилган музокаралар якунлари асосида шакллантирилган.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоятида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларига тенг. Асосий лойиҳалар 2026–2027 йилларга мўлжалланган бўлиб, улар доирасида:
кунига 500 тонна чиқинди саралаш қувватига эга станция қуриш;
йилига 1000 дона махсус техника ва контейнер ишлаб чиқарадиган заводни маҳаллийлаштириш режалаштирилган.
Маълумотларга кўра, ташаббуслар доирасида 100 та янги иш ўрни яратилади, лойиҳаларнинг умумий фаолият юритиш муддати эса 20 йил этиб белгиланган.
Мавзуга оид
09:05
Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026