Иқтисодиёт | 09:30 / 04.02.2026
2998
1 дақиқада ўқилади

Лимонзор барпо этганлар субсидия олади

Янги лимонзорлар барпо этиш ва лимон кўчатларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан субсидия сифатида қоплаб берилади. Хусусан, лимонзор барпо этиш ва кўчат хариди учун қилинган сарф-харажатлар ҳар бир сотихга 300 минг сўмгача миқдорда компенсация қилинади.

Фото: Ўзбекистон 24

Субсидия маблағлари лимонзор барпо этиш ишлари тўлиқ якунлангандан сўнг ажратилади

Бунинг учун туман ишчи комиссияси томонидан лимонзорларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, тасдиқланган ҳужжатлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилади. 

Ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин субсидия 1 ой муддатда ажратилиши белгиланган.

Маълумот учун: ҳуқуқий асос ва тартиб-таомиллар Lex.uz базасидаги меъёрий ҳужжатда келтирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид