Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълимда дуал таълим асосида бакалаврлар тайёрланади
Президент Шавкат Мирзиёев 4 феврал куни мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Тақдимотда давлат боғчаларида педагогларнинг 61 фоизи, нодавлат боғчаларда эса 76 фоизи ўрта махсус маълумотга эгалиги қайд этилиб, кадрлар тайёрлашни янги босқичга олиб чиқиш чоралари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, 2026–2027 ўқув йилидан бошлаб педагогика олий таълим ташкилотларида мактабгача ва бошланғич таълим йўналишлари бўйича таълим дастурлари халқаро илғор тажрибаларга мос равишда такомиллаштирилади.
Шу билан бирга, амалда ишлаб келаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун «5+1» дуал таълим асосида бакалаврлар тайёрлаш тизими жорий этилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, дуал таълим амалиёти назарий тайёргарликни таълим муассасасида, амалий кўникмаларни эса иш жойида ўзлаштиришга асосланган бўлиб, уни ташкил этиш тартиби белгиланган меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Мавзуга оид
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
12:58 / 13.03.2026
Мактабгача таълимда ишловчи педагоглар учун дуал таълим йўлга қўйилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
11:45 / 24.02.2026