Таълим | 10:23 / 05.02.2026
2069
1 дақиқада ўқилади

Мактабгача таълимда ўйинга асосланган модел жорий этилади

4 феврал куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим ва тарбия тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда таълим сифатини ошириш ва болалар ривожини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ёндашувлар муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда мактабгача таълим тизимида ўйинга асосланган таълим моделини жорий этиш таклифи илгари сурилди. Ушбу ёндашув боланинг табиий қобилияти, қизиқишлари ва ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этишни назарда тутади.

Қайд этилганидек, мактабгача таълим боланинг интеллектуал, ижтимоий ва маънавий ривожланишида ҳал қилувчи босқич ҳисобланади. Шу боис, таълим жараёнини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, илғор хорижий тажрибаларни жорий қилиш ва ўқув муҳитини янгилаш муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларини мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида жорий этиш, “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини шакллантириш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш чоралари ҳам кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва уларни босқичма-босқич амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид