Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:11 / 05.02.2026
3217
1 дақиқада ўқилади
Олмазор туманида “Газел” автомобили ёниб кетди
4 феврал куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида “Газел” русумли автомобилда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига қутқарув хизматлари тезкор етиб бориб, ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди.
Фото: ФВББ
Кеча, 4 феврал куни соат 16:22 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Қорақамиш ¼ даҳаси ҳудудида “Газел” русумли автомобил ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Маълумотга кўра, қутқарув техникалари ҳодиса жойига соат 16:29 да етиб борган ва ёнғин соат 16:33 да тўлиқ ўчирилган.
Қайд этилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш