Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнободда кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди
3 феврал куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин юз берди. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилди.
Жорий йилнинг 3 феврал куни соат 15:08 да Яшнобод тумани Боткина кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВББга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:21 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 15:30 да қуршаб олинган ва соат 15:34 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин натижасида тахминан 10–15 кв м майдонда хонадоннинг уй-жиҳозлари ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.