Ўзбекистон | 14:49
879
1 дақиқада ўқилади

Тўқимачиликда ҳамкорлик: Шавкат Мирзиёев Gohar Textile раҳбарини қабул қилди

Давлат ташрифи доирасида президент Шавкат Мирзиёев Gohar Textile раҳбарияти билан Ўзбекистонда қўшма тўқимачилик ишлаб чиқаришини йўлга қўйиш ва корхоналарни халқаро таъминот занжирларига интеграция қилиш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига давлат ташрифи доирасида Gohar Textile компанияси асосчиси Гоуҳар Мустафо билан учрашди.

Қайд этилишича, компания пахта толасини қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, маиший тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга.

Учрашувда мамлакатда тўқимачилик маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон корхоналарини халқаро етказиб бериш занжирларига интеграция қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид