Ўзбекистон | 08:34
4545
1 дақиқада ўқилади

Ангренда кўп қаватли бинода ёнғин чиқди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 4 қаватли бинода ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши шифохонага ётқизилган – унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

7 феврал куни соат 23:19 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Қайд этилишича, Дукент қўрғони «Улуғбек» МФЙда жойлашган 4 қаватли бинолар бирининг том қисми ёнаётгани тўғрисида Тошкент вилояти ФВББга хабар қилинган. Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 23:30 да воқеа жойига етиб бориб, бинодан фуқароларни эвакуация қилган.

Ёнғин соат 23:57 да қуршаб олиниб, соат 00:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса содир бўлган жойга фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов ҳам етиб борган.

«Дарё» манбаси хабар беришича, ҳодиса оқибатида бир киши жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид