Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Харбин шаҳрида пингвинлар паради ўтказилди
Костюм кийган ва бўйинбоғ таққан пингвинлар парк ходимлари ҳамроҳлигида томошабинлар ёнидан ўтишди.
Хитойнинг Харбин шаҳрида бўлиб ўтаётган Harbin Polarland тематик парки фестивалида пингвинлар паради ўтказилди.
Ушбу парад Harbin Polarland паркида ҳар йили бўлиб ўтади. Костюм кийган ва бўйинбоғ таққан пингвинлар парк ходимлари ҳамроҳлигида томошабинлар ёнидан ўтишди.
Harbin Polarland — дунёдаги биринчи қутб жониворлари ва арктик манзаралар парки ҳисобланади.
Бундан ташқари, Харбинда муз ва қор фестивали ҳам ўтказилади. Фестивалда қор ва муздан улкан иншоотлар бунёд этилади. Ўтган йил декабрда баландлиги қарийб 8 қаватли бино билан тенг қорбобо ҳайкали фестивалнинг ташриф қоғозига айланганди.
Мавзуга оид
21:12 / 10.04.2025
ЖАРда пингвин сабаб вертолёт фалокатга учради
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
20:54 / 10.07.2023
2025 йилги қишки Осиё ўйинлари Хитойда ўтади
19:04 / 12.11.2021