Иқтисодиёт | 07:37
7289
2 дақиқада ўқилади

2026 йилда миллиардерларни нима кўпроқ хавотирга соляпти?

2026 йилда дунё янги ноаниқликлар билан тўқнаш келиши кутилмоқда. Бойлик миллиардерларни глобал бўронлардан ҳимоя қилмайди. Инфографикада 2026 йилда миллиардерларни нима ташвишга солаётгани кўрсатилган.

Фото: Getty Imagеs

UBS Billionaire Survey 2025 сўрови натижаларига кўра, тарифлар, геосиёсий можаролар ва сиёсий ноаниқлик 2026 йилда миллиардерларни энг кўп хавотирга солаётган рисклар рўйхатининг бошида турибди. Шу билан бирга, сўров минтақавий фарқларни ҳам кўрсатган. Масалан, Осиё–Тинч океани минтақасидаги миллиардерлар тарифлардан кўпроқ хавотир олса, Шимолий ва Жанубий Америкада эса кўпроқ инфляция ва глобал можаролар сабаб ташвишланишади.

Сўровда қатнашган миллиардерларнинг кўпчилиги — 66 фоизи тарифларни келгуси йилнинг энг катта муаммоси деб атаган. Геосиёсий можаролар 63 фоиз иштирокчини хавотирга солади, сиёсий ноаниқлик эса 59 фоиз респондент томонидан қайд этилган.

Шунингдек, миллиардерлар инфляция ўсиши, қарз инқирози, солиқлар ва жаҳон рецессияси эҳтимолидан ҳам хавотирда. Фоиз ставкалари ошиши ва таъминот занжирларидаги узилишлар эса сўровда қатнашганларнинг ҳар бири бўйича 19 фоизини ташвишга солган.

Технологик носозликлар ва иқлим ўзгариши — ОАВда мунтазам муҳокама қилинадиган глобал муаммолар. Бироқ миллиардерлар учун бу мавзулар иқтисодий ва сиёсий беқарорликка нисбатан камроқ аҳамиятли бўлиб чиққан.

Bruno Venditti, Visual Capitalist
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид