Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия билан “ақлли шифохона” лойиҳаси муҳокама қилинди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров Буюк Британиянинг International Hospitals Group (IHG) компанияси раҳбари Честер Кинг билан учрашиб, руҳий саломатлик хизматини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Фото: “Дунё” АА
“Дунё” АА хабарига кўра, учрашувда руҳий саломатлик йўналишида “Халқаро стандартларга асосланган амбулатор ва стационар даволаш муассасасини ташкил этиш” лойиҳаси муҳокама қилинди. Шунингдек, замонавий “ақлли шифохона” концепциясини жорий этиш, рақамли бошқарув тизимлари, кадрлар малакасини ошириш ҳамда менежмент масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Честер Кинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги психиатрия ҳамда наркология хизматлари муассасаларига ташриф буюрганини қайд этиб, Ўзбекистонда руҳий саломатлик соҳасида амалга оширилаётган ишларни ижобий баҳолади. У компания нафақат давлат, балки нодавлат тиббиёт муассасалари билан ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.
Учрашув якунида томонлар тиббий хизмат сифати халқаро стандартлар даражасига кўтарилиши, аҳоли учун замонавий ва самарали ёрдам таъминланиши, шунингдек британиялик мутахассисларни жалб қилган ҳолда руҳий саломатлик хизматини барқарор ривожлантиришга келишиб олди.
Маълумот учун, International Hospitals Group (IHG) Буюк Британиянинг халқаро тиббий инфратузилма компаниялари қаторида бўлиб, руҳий саломатлик соҳасида халқаро стандартларга асосланган амбулатор ва стационар клиникаларни лойиҳалаштириш ҳамда барпо этиш бўйича тажрибага эга. Компания ҳозирда Яқин Шарқ давлатларида ҳам фаолият олиб бормоқда.
Мавзуга оид
15:29
Британия “соя флот” танкерларини кузатиш ва қўлга олиш режасини тайёрламоқда
09:41 / 07.02.2026
Ядро қуроли: Россия Лондон ва Парижни келишувга қўшмоқчи
08:50 / 02.02.2026
Собиқ еврокомиссар Эпштейн билан алоқалар ҳақидаги маълумот сабаб партиядан чиқди
20:07 / 30.01.2026