Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа тизими, қирувчилар ва ракеталар: Киев–Париж ҳамкорлиги кучаяди
Украина ва Франция қўшма мудофаа ишлаб чиқариши бўйича ҳужжат имзолади. Бу ҳақда душанба, 9 феврал куни Украина мудофаа вазири Михаил Федоров маълум қилди.
Украина вазирининг айтишича, ушбу ҳужжат Украина ва Франциянинг мудофаа-саноат мажмуаси соҳасида кенг кўламли қўшма лойиҳаларга йўл очади. “Етказиб беришдан қўшма ишлаб чиқариш ва мудофаамизни тизимли равишда кучайтирадиган узоқ муддатли ечимларга ўтяпмиз”, — деган Федоров Франция мудофаа вазири Катрин Вотрен билан учрашувдан кейин.
Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида авиацион қурол-яроғ, ҳаво мудофааси тизимлари, узоқ масофали зарба бериш воситалари ҳамда радиоэлектрон курашнинг инновацион тизимларини ишлаб чиқиш белгиланган. Жумладан, француз томони Украинага Mirage 2000 самолётларини топширишга тайёргарлик кўраётганини билдирган.
Федоров ва Вотрен, шунингдек, қирувчи самолётлар етказиб беришни тезлаштириш ва AASM Hammer бошқариладиган авиацион бомбаларини рекорд ҳажмда ишлаб чиқариш бўйича қўшма иш олиб бориш масалаларини муҳокама қилган.
Украина мудофаа вазири баёнотида Украина келгусида ҳам SAMP/T, Mistral ва Crotale тизимлари, шунингдек, улар учун ўқ-дориларни олишдан манфаатдор эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, Украина ва Франция қўшма мудофаа-саноат лойиҳаларини Европа Иттифоқининг кредитлари ва SAFE дастури ҳисобидан молиялаштиришни ҳам муҳокама қилган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
10:08 / 11.06.2026