Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учтепада юк машинаси ҳайдовчиси ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ва бир неча шахслар ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 феврал куни Учтепа тумани Юсуф Саккокий маҳалласи ҳудудида 2001 йилда туғилган, Isuzu русумли юк автомашина ҳайдовчиси Н.А. (йўловчиси 2005 йилда туғилган Х.Н.) ҳамда фуқаролар — 1993 йилда туғилган С.С., 1990 йилда туғилган О.С., 2006 йилда туғилган С.А. ва 2008 йилда туғилган А.А. ўртасида тортишув юзага келган.
Аниқланишича, томонлар ўзаро жанжаллашиб кетган. Жанжал вақтида юк автомашинасининг йўловчиси Х.Н. темир жисм билан фуқаро О.С.нинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:58 / 03.05.2026
Тошкентда профилактика инспектори жиноят иши қўзғатиш эвазига 10 минг доллар олаётганида ушланди
19:04 / 16.04.2026
Тошкентда мактаб ўқувчиларига пулга 3D форматда қўрқинчли филм намойиш қилинди
16:12 / 06.04.2026
Тошкентда бозор қоровуллари итлар устига машина ҳайдади
12:27 / 12.03.2026