Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урбанизация миллий қўмитасида икки лавозимга янги раҳбар тайинланди
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Қўмита раисининг биринчи ўринбосари ҳамда ўринбосари лавозимларига янги раҳбарлар тайинланди.
Фото: Урбанизация миллий қўмитаси
Маълум қилинишича, Ориф Олимович Файзиев Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган. У бунга қадар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Шунингдек, Нозим Мансурбекович Рустамбеков мазкур миллий қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланган. У аввалроқ Адлия вазирлигида Ҳуқуқни қўллаш департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
Тайинловлар урбанизация жараёнларини тизимли бошқариш, уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш ҳамда соҳадаги дастур ва лойиҳаларни самарали мувофиқлаштиришга қаратилган вазифалар ижросини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:33 / 09.02.2026
Соҳибжон Муродов «Давактив» директори лавозимига тайинланди
20:16 / 06.02.2026
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигига янги раҳбар тайинланди
11:02 / 04.02.2026
Хоразм вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
21:33 / 03.02.2026