Жамият | 09:23
1782
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда савдо мажмуаси томида тутун: эвакуация амалга оширилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида «Новза» метро бекати яқинидаги савдо мажмуаси том қисмида ёнғин бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарувчилар томонидан бинодаги фуқаролар эвакуация қилинган, кейинчалик эса воқеа ёнғин эмас, электр кабелининг қизиши натижасида тутун ҳосил бўлган ҳолат экани маълум қилинган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳар «Новза» метро яқинидаги савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВББга хабар қилинган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, бинодан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин соат 18:19 да ўчирилгани қайд этилган.

Ушбу ҳолат оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Чилонзор туманида рўй берган ҳодиса юзасидан тақдим этилган қўшимча маълумотга кўра, 11 феврал куни Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган савдо мажмуасининг том қисмида тахминан 30 погон метр масофада электр кабелининг қизиши натижасида қуюқ тутун ҳосил бўлган.

Маълум бўлишича, ёнғин содир бўлмаган.

Қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 18:03 да етиб борган ва вазият оқибати қисқа вақтда бартараф этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид