Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сертификатсиз дорилар савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сақлаш ва дорихоналарга тарқатиш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона органлари ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида сертификатсиз дори воситалари муомаласи билан боғлиқ ҳолат фош этилди.
Маълум бўлишича, 1969 ва 1997 йилларда туғилган ота-бола ўз яшаш хонадонида айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлашга мўлжалланган яширин омбор ташкил қилган. Улар ушбу омборда дори воситаларини сақлаб, кейинчалик дорихоналарга ўтказиш билан шуғулланган.
Тезкор тадбир чоғида қонунбузарларга тегишли хонадон ва автомобиль кўздан кечирилганда, асосан Туркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Галвус МЕТ” каби 87 турдаги жами 133 374 дона дори воситалари аниқланган. Уларнинг тахминий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ экани қайд этилди.
Шунингдек, 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ҳамда 150 нафар шахсга тегишли банк пластик карталари топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда дори воситалари намуналари экспертизадан ўтказиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:25 / 11.02.2026
Ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
18:22 / 07.02.2026
Аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичида сертификат берилмайди - Статистика қўмитаси
22:20 / 15.01.2026
Навоийда 5-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
13:32 / 14.01.2026