Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания бош вазири Гренландиянинг нархини айтишдан бош тортди
"Сиз Испания ёки АҚШнинг ёхуд дунёнинг исталган бир қисмини баҳолай оласизми?" – деди у савол берганларга қарата.
Фото: AP / Evgeniy Maloletka
Дания бош вазири Метте Фредериксен хавфсизлик бўйича 62-Мюнхен конференциясида Гренландиянинг нархини айтишдан бош тортди.
Панел мунозара вақтида Фредериксендан оролнинг нархини айта олиш-олмаслигини сўрашди.
"Албатта, йўқ. Сиз Испания ёки АҚШнинг ёхуд дунёнинг исталган бир қисмини баҳолай оласизми?" – деди у.
Фредериксен шунингдек, Дания асосий демократик қадриятлар ва тамойилларга риоя қилишини таъкидлади.
"Дания қироллиги суверен давлат ва биз одамларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳурмат қилишимиз керак. Гренландия халқи америкаликларга айланмаслигини яққол англатди. Улар гренландияликлар бўлиб қолишни истайди", - деди Дания бош вазири.
Гренландия Дания қироллиги таркибига киради, бироқ АҚШ президенти Доналд Трамп орол Қўшма Штатларнинг бир қисмига айланиши кераклигини айтиб келмоқда.
Дания ва Гренландия ҳукуматлари АҚШни оролни босиб олишга уринмаслиги кераклиги ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга оид
12:58 / 07.02.2026
Франция ва Канада Гренландияда консулхоналар очди
17:08 / 02.02.2026
Гренландиянинг туб аҳолиси кимлар ва у қандай қилиб Данияга тегишли бўлиб қолган? АҚШ нега бу оролга қизиқмоқда?
23:14 / 26.01.2026
Трамп импичмент таҳдиди туфайли Гренландияга ҳарбий босқиндан бош тортди – ОАВ
08:33 / 23.01.2026