Туризм | 15:43
600
1 дақиқада ўқилади

Ёшлардан кексагача: 2025 йилда туристлар ёши бўйича тақсимот эълон қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда 11,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Туристлар 200 та давлатдан келган бўлиб, уларнинг ёш таркиби ҳам эълон қилинди.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Ушбу даврда мамлакатга 200 та давлатдан туристлар келгани қайд этилган.

Жинси бўйича тақсимотга кўра, ташриф буюрганларнинг 6 404 283 нафари эркаклар, 5 275 345 нафари аёллардан иборат.

Ёш бўйича тақсимот эса қуйидагича шаклланган:

  • 0–18 ёш — 1 479 729 нафар;
  • 19–30 ёш — 1 924 358 нафар;
  • 31–55 ёш — 5 923 793 нафар;
  • 56 ёш ва ундан катталар — 2 351 748 нафар.

Маълумотларга кўра, туристларнинг энг катта улуши 31–55 ёш тоифаси ҳиссасига тўғри келган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид