Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ортидан Туркманистонда ҳам миллий хавфсизлик раҳбари алмаштирилди
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов миллий хавфсизлик вазири Назар Атагараевни лавозимидан озод қилди. Бу борада тегишли қарор давлат хавфсизлик кенгаши йиғилиши давомида қабул қилинган.
Довлетгелди Мередов / Фото: Altyn Asyr
Хабар қилинишича, Атагараев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан бўшатилган.
Унинг ўрнига майор Довлетгелди Мередов Туркманистон миллий хавфсизлик вазири этиб тайинланган. У бунгача мамлакат президенти хавфсизлик хизматини бошқарган.
Туркманистон миллий хавфсизлик вазирлиги мамлакатнинг хавфсизлик ва разведка учун масъул бош хавфсизлик органи ҳисобланади. Давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш, терроризмга қарши курашиш ҳамда стратегик соҳаларни назорат қилиш вазирлик вазифаларига киради. Ушбу тузилма Туркманистон сиёсати ва куч блокида муҳим рол ўйнайди.
10 феврал куни Садир Жапаров мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонини имзолаганди.
Шунингдек, унинг ўринбосарлари – Даниэл Рисалиев, Қурбонбек Авазов, Элизар Сманов ҳамда Хавфсизлик кенгаши котиби Рустам Мамасодиқов ҳам лавозимидан озод этилган.
Улардан ташқари, Қирғизистон парламенти спикери, бош прокурорнинг биринчи ўринбосари ҳам истеъфога чиққан.
Мавзуга оид
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
18:30 / 19.01.2026
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025