Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиёда сув-энергетика ҳамкорлиги: уч давлат келишувга эришди
Тошкент шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика вазирларининг уч томонлама учрашуви ҳамда уч мамлакатнинг сув-энергетика соҳасига масъул идоралари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Фото: Қозоғистон Энергетика вазирлиги
Музокараларда Қозоғистон энергетика вазири Ерлан Аккенженов, Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраев, Ўзбекистон энергетика вазири Журабек Мирзамахмудов қатнашди. Шунингдек, йиғилишга Тожикистон энергетика вазири Далер Жума ҳам таклиф этилди.
Томонлар сув-энергетика ресурсларини бошқариш соҳасидаги уч томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, минтақавий энерготизимнинг барқарор ва мувозанатли ишлашини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида ишлаб чиқарувчи қувватлар иш режимларини мувофиқлаштириш, сувдан фойдаланишнинг келишилган параметрларига риоя қилиш ҳамда умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Мавсумий юкламалар шароитида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва тезкор ҳамкорликнинг аҳамияти, шунингдек трансчегаравий дарёларда барқарор сув режими сақланиши энергетик хавфсизлик нуқтаи назаридан муҳим экани таъкидланди.
Томонлар Марказий Осиё сув-энергетика тизими ишончлилигини мустаҳкамлашга қаратилган конструктив мулоқотни давом эттиришга ва яхши қўшничилик руҳида ҳамкорликни янада ривожлантиришга содиқ эканини тасдиқлади.
Йиғилиш якунлари бўйича эришилган келишувларни мустаҳкамловчи уч томонлама протокол имзоланди.
Мавзуга оид
21:20 / 03.04.2026
“Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссия ишини тиклаймиз” – Украина ТИВ ўринбосари
19:32 / 01.04.2026
Швейцария Марказий Осиё учун 200 млн долларлик дастурни ишга туширди
07:39 / 01.04.2026
Харита: сув танқислиги энг юқори бўлган давлатлар
19:21 / 30.03.2026