Ўзбекистон | 14:42 / 17.02.2026
1890
1 дақиқада ўқилади

Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Арманистоннинг янги элчиси Георгий Кочарянни қабул қилиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Бахтиёр Саидов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Арманистоннинг янги элчиси (қароргоҳи Ереван шаҳрида) Георгий Кочарянни қабул қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

“Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси Георгий Кочарян жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик. Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янада кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдик. Шубҳасиз, катта салоҳиятга эга кўплаб йўналишлар мавжуд. Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз”, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида.

Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1995 йил 27 октябрда ўрнатилган.

Маълумотларга кўра, 2026 йил 29 январда Арманистон президентининг фармони билан тайинланган Георгий Кочарян 2019 йилдан бери Арманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Арам Григорян ўрнини эгаллади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид