Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда учрашув: Ўзбекистон ва BBC News ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи
Лондонда Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов BBC News’нинг Европа бўйича минтақавий директори Ричард Коулборн билан учрашди. Музокараларда медиа соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов дунёнинг етакчи телерадиокомпанияларидан бири — BBC News’нинг Европа бўйича минтақавий директори Ричард Коулборн билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Учрашув чоғида томонлар Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасида медиа соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ахборот алмашинувини фаоллаштириш ҳамда икки мамлакат оммавий ахборот тузилмалари ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот механизмларини йўлга қўйиш масалаларини атрофлича муҳокама қилди. Шунингдек, қўшма медиа лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўз эркинлигини таъминлаш ва ахборот маконини очиқлик тамойиллари асосида ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Ричард Коулборн Ўзбекистон медиа ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга, тажриба алмашишни кенгайтиришга ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Суҳбатдошлар мулоқотни тизимли равишда давом эттириш ва аниқ амалий ташаббуслар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди.
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
09:20 / 28.02.2026