Ўзбекистон | 09:53
5227
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф доирасида Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга келди.

“Эндрюс” авиабазасида давлат раҳбарини АҚШ–Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм, Миссисипи штати Миллий гвардияси бирлашган штаби қўмондони Жеймс Хенкинс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. 

Вашингтонда ажратилган қароргоҳда эса президентни АҚШ президентининг махсус вакили Паоло Замполли қарши олди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон раҳбари Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ҳамда бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этиши режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид