Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қалбаки дори ва биологик қўшимча ишлаб чиқарган цех аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ўтказган терговга қадар текширувда Чилонзор туманидаги хонадонда қалбаки биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари ишлаб чиқарилган яширин цех фош этилди.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказган терговга қадар текширувда 3 нафар фуқаро Чилонзор тумани, 9-мавзедаги хонадонда яширин цех ташкил этгани аниқланган.
Қайд этилишича, улар E.L. МЧЖнинг товар белгисидан фойдаланган ҳолда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқараётган бўлган. Текширув давомида яширин цехдан 3 300 дона қалбаки биологик фаол қўшимча ҳамда 3 420 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026