Ўзбекистон | 15:45
4801
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди

Андижон билан Қўнғиротни, Тошкент билан Термизни, Самарқанд билан Шаҳрисабзни, Олот билан Сариосиёни боғлайдиган узунлиги 4 минг километрлик магистрал йўллар халқаро талабларга мос автобанларга айлантирилади.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Президент фармони билан тасдиқланган 2026 йилги давлат дастурида шундай вазифа қўйилган.

Қайд этилишича, 2026–2030 йилларда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дастури 2026 йил 1 мартгача тайёр бўлиши керак.

Дастур доирасида йил охиригача магистрал йўлларни халқаро талабларга мослаштириш лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 4 минг километр магистрал йўллар автобанга айлантирилиши ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил охирида парламентга мурожаатида айтиб ўтганди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев

Мавзуга оид