Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ўзбекистонлик айрим шахсларга виза чекловлари жорий этди
АҚШ Давлат департаменти ноқонуний миграцияга кўмаклашган, деб топилган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан виза чекловлари қўлланганини маълум қилди. Чекловлар, хусусан, туристик визаларни расмийлаштириш билан шуғулланган икки ўзбек компаниясининг раҳбарларига тааллуқли экани қайд этилган.
Маълумотда айтилишича, мазкур шахслар АҚШга ноқонуний кириш ниятида бўлган хорижликларга (сафар хизматлари орқали) атайин ёрдам кўрсатган. Компаниялар номлари очиқланмаган.
Шунингдек, текширувлар давомида ушбу тузилмалар вакиллари хорижликларни, жумладан вояга етмаганларни ҳам, Ўзбекистон аэропортлари ва чегаралари орқали Марказий Америкадаги транзит нуқталарига етказишни мувофиқлаштиргани ҳақида хулосалар келтирилган. Кейинчалик уларнинг кўпчилиги АҚШга ноқонуний киришга уриниш пайтида ушлангани айтилмоқда.
Бу қарор Ўзбекистон фуқароларига оммавий тарзда виза бериш тўхтатилди дегани эмас — чекловлар расмий баёнотларда айрим шахсларга нисбатан қўлланаётгани сифатида талқин қилинган.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026