Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Умра плюс» доирасида айрим туристлар учун субсидия жорий этилиши мумкин
Туроператорлар томонидан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Малайзия ва Индонезия давлатларидан Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун рағбатлантирувчи субсидия ажратиш тартиби лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Фото: Reuters
Лойиҳага кўра, Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир турист учун 100 АҚШ долларигача бўлган эквивалентда субсидия бериш назарда тутилмоқда. Субсидиялар 2026 йил 1 мартдан 2026 йил 31 декабрга қадар ажратилиши белгиланган.
Субсидия олиш учун талабгор туроператор туристларнинг жойлаштириш воситаларида E-mehmon тизими орқали камида уч кеча яшаганлиги қайд этилган бўлиши, солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги, қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги ҳамда фаолияти тўхтатилмаган бўлиши керак.
Аризалар белгиланган шаклда Қўмитага топширилади ва 2026 йил 1 декабрга қадар қабул қилинади. Аризага туристлар рўйхати, ҳамкор томон билан тузилган шартнома ва тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек E-mehmon тизимидан камида уч кеча яшаганликни тасдиқловчи маълумотлар илова қилиниши лозим.
Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 иш куни мобайнида ҳужжатларни ўрганиб чиқиши ва субсидия ажратиш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилиши кўзда тутилган. Қўшимча ўрганишлар талаб этилса, кўриб чиқиш муддати яна беш иш кунигача узайтирилиши мумкин. Қабул қилинган қарор нусхаси ариза берувчига икки иш куни ичида электрон почта орқали юборилади.
Шунингдек, субсидия ажратиш тўғрисидаги қарорда маблағ миқдори, туристлар сони, туроператорнинг реквизитлари ва банк ҳисобварағи кўрсатилиши қайд этилган. Субсидия маблағларининг ўтказилиши устидан назорат эса Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.
Мавзуга оид
13:21 / 17.02.2026
Тошкентда Умра зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
12:25 / 11.02.2026
Ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
09:30 / 04.02.2026
Лимонзор барпо этганлар субсидия олади
18:59 / 30.01.2026