Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергетика, темирйўл, Smart City: Покистон Ўзбекистондаги режаларини очиқлади
Ўзбекистон элчихонасида Покистоннинг Habib Rafiq (Pvt) Ltd (HRL) компанияси ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти бўйича директори Малик Муҳаммад Аслам билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда энергетика, темирйўл инфратузилмаси ва Smart City йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
“Дунё” АА хабар беришича, учрашувда HRL'нинг стратегик ва технологик ҳамкорлари ҳисобланган Жанубий Кореянинг EN Technologies, Samoocm Architect & Engineers, Office for Civic Solutions (OCS), AKS Group Information Co. Ltd., Skyline Profits Global Group of Companies ҳамда Big Tops Engineering компаниялари вакиллари ҳам иштирок этди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон–Покистон ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, инфратузилмавий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Малик Муҳаммад Аслам HRL делегациясининг жорий йил январ ойида Ўзбекистонга амалга оширган сафари ҳақида маълумот бериб, Тошкент, Самарқанд, Хива ва Нукус шаҳарларида қатор қурилиш лойиҳалари бўйича келишув ва шартномаларга эришилганини таъкидлади.
Учрашув чоғида Жанубий Корея компаниялари вакиллари тақдимот ўтказиб, амалга оширилган халқаро лойиҳалар, молиявий ва техник имкониятлар, шаҳарсозлик ва бошқарув соҳасида рақамли ечимларни жорий этиш, энергия тежамкор объектлар қуриш, саноат зоналарини ташкил этиш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда давлат-хусусий шериклик механизмлари орқали тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш тажрибаси ҳақида сўз юритди.
Office for Civic Solutions ижрочи директори Чо Кюн Хуннинг айтишича, компания ҳозирги кунда Ўзбекистонда Uzbekistan Tashkent Smart Bio-Cluster Development лойиҳасини амалга оширмоқда. Ушбу ташаббус Тошкент шаҳрида замонавий биотехнологик ва фармацевтика кластерини барпо этиш, “ақлли” инфратузилма элементлари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда тўлиқ ишлаб чиқариш занжирига эга қувватларни ўз ичига олади. Шунингдек, компания Uzbekistan Angren Free Economic Zone Project лойиҳасида ҳам иштирок этаётганини билдирди.
Малик Муҳаммад Аслам HRL томонидан Ўзбекистонда режалаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Жанубий Корея компаниялари иштирокида халқаро консорциум тузилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, консорциум энергетика соҳаси, темирйўл инфратузилмасини ривожлантириш, Smart City концепцияси асосида замонавий шаҳарлар барпо этиш ҳамда бошқа истиқболли йўналишларда лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Учрашув якунида HRL томонидан Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларда иштирок этиш истагини билдирган Жанубий Корея компаниялари вакилларининг сафарини ташкил этиш масаласида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
17:54 / 10.06.2026