Ўзбекистон | 14:00 / 25.02.2026
1507
2 дақиқада ўқилади

Кундузги қараб туриш хизмати: 1 мартдан айрим тоифадаги беморлар қамраб олинади

2026 йил 1 мартдан бошлаб руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида турувчи, хулқ-атвори бузилишлари бўлмаган ҳамда деменция, Паркинсон ёки Алцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган махсус парваришга муҳтож шахслар учун кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати йўлга қўйилади.

Фото: Dreamstime

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 36-сон қарорида “Фаол ҳаётга қадам” дастури доирасида ижтимоий хизматлар тизимини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилган.

Қарорда белгиланишича, 2026 йил 1 мартдан мазкур тоифадаги фуқароларга кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатиш амалиёти йўлга қўйилади.

Ҳужжатда аниқ таъкидланган талабларга кўра, хизмат қуйидаги шартларга жавоб берувчи шахсларга татбиқ этилади:

  • руҳий касаллик бўйича диспансер назоратида туриши;
  • хулқ-атвори бузилишлари бўлмаслиги;
  • деменция, Паркинсон ёки Алцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган бўлиши.

Қарорнинг ўзи 2026 йил 2 февралдан кучга киргани кўрсатилган бўлиб, кундузги қараб туриш хизмати механизми эса 1 мартдан амалга жорий этилиши белгиланган.

Маълумот ўрнида қайд этилишича, ҳужжат “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилиши муносабати билан қабул қилиниб, ижтимоий хизматлар соҳасида мониторинг ва хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган нормаларни ҳам ўз ичига олади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид