Куни кеча Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Авиасозлар-4 даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи фуқаро соғлиги ёмонлашгани сабабли тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар беморни уйнинг юқори қаватидан туширишда қўшимча куч зарурлигини инобатга олиб, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган.

ФВВ қутқарувчилари манзилга етиб бориб, тез тиббий ёрдам ходимлари билан ҳамкорликда беморни пастга тушириш ишларини амалга оширган ва уни шифохонага етказган.