Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
Президентнинг «2026–2027 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани туташ ҳудудида 40 гектар майдонда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади.
Лойиҳа доирасида 50 та кўп қаватли уй қурилиб, жами 1200 хонадон фойдаланишга топширилиши белгиланган. Шунингдек, янги шаҳарчада 1680 ўринли умумтаълим мактаби, бир сменада 200 қатновга мўлжалланган поликлиника ҳамда 280 ўринли мактабгача таълим ташкилоти барпо этилади.
Шаҳарчада 21 та давлат идораси жойлашадиган ягона маъмурий бино қурилиши ҳам режалаштирилган. Транспорт қулайлигини таъминлаш мақсадида 10 км айланма йўл ва ягона жамоат транспорти тизими йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.
Қайд этилишича, мазкур ташаббус нафақат уй-жой қурилишини, балки яшаш, ишлаш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси бир ҳудудда мужассам бўладиган замонавий урбанистик моделни шакллантиришни назарда тутади.