Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқондаги уйда портлаш юзасидан жиноят иши очилди
Ҳодиса оқибатида мазкур 4 қаватли уйдаги хонадонлардан бирида яшаган 19 ёшли фуқаро бетон плита босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган.
Фото: Тергов департаменти
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.
«Бўстон» МФЙ ҳудудида жойлашган тўрт қаватли уйда 25 феврал куни портлаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққани юзасидан Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши Тергов департаменти томонидан назоратга олинган.
Бахтсиз ҳодиса сабаб мазкур уйда истиқомат қилган, 2007 йилда туғилган фуқаро бетон қоплама (плита) босиб қолиши сабабли оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Бошқа шахсларнинг жароҳат олгани тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳодиса оқибатида бир неча хонадонга зарар етган.
Портлашнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва ҳодиса жойини кўздан кечириш ишларига киришилган. Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов томонидан воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи тузилиб, масъул ходимларга зарур топшириқлар берилган.

Жумладан, ҳодиса жойини Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ ҳужжатлаштириш, иш учун аҳамиятга эга бўлган нарса ва буюмларни олиш, гувоҳлардан батафсил кўрсатмалар олиш ҳамда бошқа зарур тергов ҳаракатларини амалга ошириш вазифалари юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйда 16 феврал куни ҳам газ портлаганди. Ҳодиса оқибатида 4 киши турли даражада жароҳатланиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, жабрланганлардан бири шифохонада вафот этганди.
Мавзуга оид
15:37 / 25.02.2026
Қўқондаги кўп қаватли уйда газ портлади
14:47 / 25.02.2026
Самарқандда хонадонда портлаш содир бўлди
20:48 / 24.02.2026
Москвадаги вокзалда портлаш: Бир полициячи ҳалок бўлиб, яна 2 нафари жароҳатланган
15:23 / 24.02.2026