Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Аварияни ҳам тўхтатамиз» – Шавкат Мирзиёев Бойсундаги кон ҳақида
Шавкат Мирзиёев Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида юз берган аварияни тўхтатиш бўйича илмий ечим топилганини маълум қилди.
Фото: Видеодан кадр
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида юз берган авария тўхтатилиши маълум қилди.
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтаётган йиғилишда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» йирик газни қайта ишлаш мажмуасидаги технологик мураккаб масалага ҳамкорлар билан илмий ечим топилгани қайд этилди.
«Биз аварияни ҳам тўхтатамиз, Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган лойиҳани ҳам бошлаймиз», – деди президент.
Йиғилишда вилоятнинг Музработ, Олтинсой, Ангор, Қизириқ ва Бойсун туманлари марказларига канализация тизимини олиб бориш бўйича лойиҳа ишлари бошланиши белгиланган.
Кофрундаги кон воқеаси
2024 йилнинг 1 сентябр куни Бойсун тумани Кофрун шаҳарчаси таркибидаги «Кўлқамиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М-25) газ конига қарашли 604-қудуқда бурғилаш ишлари вақтида водород сулфиди (олтингугурт) гази сизиб чиқа бошлаган, 2 сентябр куни Кофрун аҳолиси эвакуация қилинган эди.
Аммо конни ёпишнинг имкони бўлмади, 17 сентябр куни навбатдаги авария рўй бериб, 4 киши ҳалок бўлиб, 11 киши жароҳатланган.
2025 йил 27 март куни конда яна портлаш бўлди. Энергетика вазирлиги табиатга зиён етказмаслик ва ҳаво ифлосланишининг олдини олиш мақсадида қудуқ ёқиб қўйилганини маълум қилган.
24 апрел куни телеграм-каналларда газ чиқаётган 202-қудуқнинг туйнуги ўз-ўзидан ёпилиб қолгани ҳақида видео тарқалган. 5 май куни ушбу қудуқда такрорий портлаш юз берган.
Мавзуга оид
18:48 / 30.04.2026
Экологик назорат кучаяди, ноёб ҳудудлар муҳофазага олинади: янги чоралар белгиланди
18:33 / 30.04.2026
Чиқинди полигонлари қисқаради, қайта ишлаш ошади: янги режалар маълум қилинди
19:13 / 29.04.2026
Тошкентда 12 та сунъий кўл ташкил этилади
18:50 / 29.04.2026