Ўзбекистон | 10:33
1370
1 дақиқада ўқилади

Лазиз Қудратов Парагвай президенти билан музокара ўтказди

Асунсён шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовни Парагвай президенти Сантяго Пеня қабул қилди. Учрашувда бозорларни босқичма-босқич очиш ва ўзаро савдо имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: УзА

Асунсён шаҳрига амалга оширилган ташриф доирасида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Парагвай президенти Сантяго Пеня томонидан қабул қилинди.

Музокаралар чоғида томонлар бозорларни босқичма-босқич очиш, шунингдек, ўзаро савдо имкониятларини кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришгани қайд этилди.

Учрашув ўтган йил декабр ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай президенти Сантяго Пеня ўртасида савдо, инвестиция, энергетика ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича эришилган келишувларнинг мантиқий давоми бўлди.

Шунингдек, томонлар фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олишда замонавий технологиялар ҳамда инвестицияларни жалб этиш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид