Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодавлат ОТМда қонунбузарлик хавфи электрон тизимда баҳоланади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг муҳокамалар порталига жойлаштирилган буйруғи лойиҳасига кўра, нодавлат олий таълим муассасаларида қонунбузарлик хавфини баҳолаш учун «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Лойиҳага мувофиқ, нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликни бузиш хавфи даражаси махсус электрон платформа орқали таҳлил қилинади.
Тизим лицензия ва тасдиқномалар, даврий статистика маълумотлари, аввалги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа ташқи манбалардан олинган маълумотлар асосида ишлайди.
Хавф даражаси “балл” тизими орқали баҳоланиб, субъектлар уч тоифага ажратилади:
– хавфи юқори — 81 ва ундан юқори балл;
– хавфи ўрта — 61–80 балл;
– хавфи паст — 60 ва ундан кам балл.
Баҳолаш натижаларига кўра, хавфи юқори тоифадаги субъектларга нисбатан профилактика тадбирлари ўтказилиши ва текширувга ташаббус қилиниши мумкин. Хавфи ўрта тоифада эса профилактика чораларидан кейин ҳам ҳолат ижобий томонга ўзгармаса, текширув ўтказилиши мумкин.
Шунингдек, электрон тизим натижалари асосида бошланадиган текширувлар ҳақида тадбиркорлик субъекти камида 10 иш куни олдин хабардор қилиниши назарда тутилган.
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
14:36 / 25.06.2026
Самарқанд вилояти ҳокими ўқитувчиларни кўча назоратчисига айлантиришни буюрди
12:17 / 22.06.2026
2025 йил ОТМни битирганларининг ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди
21:33 / 21.06.2026