Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё туризми йиллик 1 млрд долларлик тушум бериши мумкин
Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятини тўлиқ ишга солиш орқали йилига 1 миллиард долларлик тушум қилиш мумкинлиги қайд этилди. Йиғилишда зиёрат туризми, тарихий ёдгорликлар ва экотуризм йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, спорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор топшириқлар берилди.
Фото: uzbekistan.travel
Маълум қилинишича, вилоятда Ал-Ҳаким ат-Термизий, Султон Саодат, Кокилдор ота, Қирқ қиз каби 150 дан зиёд маданий мерос объекти жойлашган. Ҳисор, Бойсунтоғ, Кўҳитанг ва Боботоғ ҳудудларида альпинизм, треккинг ҳамда экотуризм учун катта имкониятлар борлиги таъкидланди.
Шунингдек, 26 асрлик тарихга эга Эски Термиз ёдгорлиги тўлиқ ўрганилмагани қайд этилди. Буддизм маданиятига оид Фаёзтепа, Қоратепа, Далварзин ва Зурмала каби ёдгорликларнинг туризм салоҳиятидан фойдаланиб, Япония, Корея, Хитой ва Таиланддан йилига 500 минг сайёҳ жалб қилиш мумкинлиги айтилди.
Мутасаддиларга Япония турагентлари билан ҳамкорликда туризм маршрутлари ишлаб чиқиш, шунингдек, музей, ўзбек-япон ошхонаси ва “Япон боғи” ташкил қилиш бўйича лойиҳаларни бошлаш топширилди.
Спорт йўналишида эса “полвонлар юрти” Сурхондарёда 8 мингдан ортиқ ёшлар кураш билан доимий шуғулланаётгани қайд этилди. Жорий йил Деновдаги “Замондош” оромгоҳи негизида курашчилар учун замонавий ўқув-машғулот базасини қуриб бериш вазифаси қўйилди.
Бойсундаги мактаб-интернатда кураш билан шуғулланаётган ёшлар учун шу ернинг ўзида таълим олиш имкониятини яратиш зарурлиги таъкидланди. Қайд этилишича, янги ўқув йилидан мазкур мактаб-интернатда спорт машғулотлари билан бирга мактаб дарслари ҳам йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
14:17
Тошкент – Термиз йўналишига тезюрар поездлар қўйилади
12:55
Сурхондарёда 18 та паррандачилик комплекси ва 30 та асаларичилик лойиҳаси ишга туширилади
12:44
Сурхондарёда қуёшда иситиладиган 1 минг гектар иссиқхона барпо этилади
11:53