Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда прокурор ёрдамчиси 15 минг доллар билан ушланди
ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ўтказган тезкор тадбирда Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси бўлган мансабдор шахс 15 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушлангани хабар қилинди.
Фото: Видеодан кадр
Маълум қилинишича, гумонланувчи 2025 йил сентябр ойига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида ишлаган. У якка тартибдаги тадбиркорга Шайхонтоҳур туманида жойлашган икки уйнинг ертўла қисмидаги нотурар майдонларни ижарага олиб берганини рўкач қилиб, 15 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда.
Тезкор тадбир чоғида у пул маблағини ўзига тегишли автомашинада олган ва ҳодиса жойидан қочишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
ДХХ фуқароларни бундай қонунбузилиши ҳолатларига дуч келганда 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилишга чақирган. Шахс маълумотлари сир сақланиши қайд этилган.
Мавзуга оид
12:08 / 26.02.2026
Янги стратегия: Ўзбекистоннинг 5 йиллик мақсадлари
11:03 / 26.02.2026
Давлат харидлари: 189 та қонунбузарлик ва 2 та жиноят иши
14:42 / 25.02.2026
Шароф Рашидов тумани собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 11 йилга қамалди
15:55 / 24.02.2026