Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ламин Ямал фаолиятидаги илк ҳет-трикка эришди
Ямалнинг голлари «Барселона»га «Вилярреал» устидан ғалаба келтирди.
Фото: Alex Caparros / Getty Images
Испания чемпионатининг 26-турида «Барселона» «Вилярреал» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлар таркибида Ламин Ямал ҳет-трик муаллифига айланди (28-, 37-, 69-дақиқалар), шунингдек, Роберт Левандовски ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди (90+1). «Вилярреал»нинг ягона голига Пап Гейе муаллифлик қилди (49).
18 ёшли Ямал катталар футболидаги фаолиятида илк бор ҳет-трикка эришди.
Ямал XXI асрда 19 ёшга киргунига қадар Европанинг топ-5 лигасида 25та гол урган биринчи футболчига айланди. Ҳозирда унинг ҳисобида Ла Лигадаги 95та ўйинда 27та гол бор.
«Барселона» турнир жадвалида 64 очко билан пешқадамлик қилмоқда.