Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик университетда махсус уч йиллик таълим дастурлари жорий этилади
2026–2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетида академик лицейлар, юридик техникумлар битирувчилари ҳамда олий маълумотга эга шахслар учун махсус уч йиллик бакалавр дастурлари йўлга қўйилади. Қабул алоҳида квота ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон президентининг 2025 йил 26 ноябрдаги фармонига мувофиқ, юридик таълим ва илм-фанни ислоҳ қилиш доирасида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унга кўра, 2026–2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетига академик лицейлар ва юридик техникумлар битирувчилари, шунингдек олий маълумотга эга бўлган шахслар танлов асосида кириши мумкин бўлган махсус уч йиллик бакалавр таълим дастурлари жорий этилади. Қабул жараёни алоҳида квота асосида ва тўлов-контракт шаклида амалга оширилади.
Шунингдек, Қашқадарё юридик техникуми негизида ТДЮУ ҳузуридаги академик лицей ташкил этилади. У 2026–2027 ўқув йилидан бошлаб фаолият юритади ва техникумнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Мавжуд ўқув дастурлари якунлангунга қадар техникум ўқувчилари таълимни белгиланган тартибда давом эттиради, уларга илгари белгиланган имтиёзлар сақлаб қолинади.
Қарорга мувофиқ, университетда тажриба тариқасида клиник ва дуал таълим тамойиллари жорий этилган. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи курс талабалари учун таълим дастурларининг 50 фоизи аудитория машғулотлари, 50 фоизи эса судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура ва бошқа ташкилотларда амалиёт шаклида ташкил этилади.
Шу билан бирга, назарий машғулотларда problem-based learning усули қўлланиб, талабаларда таҳлил қилиш, хулоса чиқариш ва “юмшоқ кўникмалар”ни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Мавзуга оид
10:04 / 14.02.2026
Тошкент юридик университети “суд ўйинлари” бўйича Марказий Осиёда биринчи
12:08 / 29.11.2025
Бахшилло Хўжаев Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди
09:53 / 28.11.2025
Юридик университетда факултет деканлари сайлов асосида 2 йилга тайинланади
16:58 / 06.02.2024