Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хўрмуз бўғозида Эрон зарба берган танкер чўкмоқда
Унга Ўмон соҳиллари яқинида Эрон дрони билан ҳужум қилинган. Танкер Палау байроғи остида сузаётган бўлган.
Фото: Видеодан кадр
Хўрмуз бўғозини кесиб ўтишга уринган танкер дрон зарбаси берилиши оқибатида чўкмоқда, деб хабар берди Эрон давлат телерадиокомпанияси (IRIB).
Reuters агентлигининг ёзишича, Хўрмуз бўғозида Skylight деб номланувчи танкер чўкмоқда.
Унга Ўмон соҳиллари яқинида Эрон дрони билан ҳужум қилинган. Танкер Палау байроғи остида сузаётган бўлган.
ОАВнинг ёзишича, айни пайтда танкер экипажи эвакуация қилинмоқда.
Аввалроқ Reuters Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ҳарбий-денгиз флоти кемаларга Хўрмуз бўғозини кесиб ўтишни тақиқлагани ҳақида хабар қилганди. Аммо Эрон томони бу хабарни расман тасдиқламаган.