Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мен уни олдинроқ қўлга туширдим». Трамп Хоминаийнинг ўлдирилиши ҳақида
У Эрон раҳбарияти томонидан ўзига икки бор суиқасд уюштирилгани ҳақида гапирди.
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ҳукумати икки марта уни ўлдиришга ҳаракат қилгани, аммо у ислом республикаси олий раҳбари Али Хоминаийни биринчи бўлиб йўқ қилишга муваффақ бўлганини айтди.
«У мени қўлга туширишидан олдин мен уни қўлга туширдим. Улар икки марта ҳаракат қилишди. Аммо мен илдамроқ чиқдим», – деган Трамп ABC News журналисти билан суҳбатда.
У Эронга қилинган ҳужум «шунчалик муваффақиятли бўлганидан, мамлакат олий раҳбари лавозимига номзодларнинг аксарияти йўқ қилингани»ни ҳам қўшимча қилган.
2024 йил ноябрида АҚШ адлия вазирлиги Федерал қидирув бюроси Трампга Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси томонидан уюштирилган суиқасднинг олди олинганини маълум қилганди. Корпус аъзоси, 51 ёшли Фарҳод Шокирийга ушбу суиқасд ташкилотчилиги бўйича сиртдан айблов эълон қилинган. АҚШда унинг икки шериги ушланган – 49 ёшли Карлайл Ривера ва 36 ёшли Жонатон Лоадҳолт.
Эрон олий раҳбари Али Хоминаий 28 феврал куни АҚШ ва Исроил қуролли кучларининг қўшма амалиёти натижасида ўлдирилди. Исроил авиацияси Хоминаийнинг мамлакат ҳарбий раҳбарияти вакиллари билан учрашуви ўтаётган бинони бомбардимон қилган. Хоминаий Эронни 1989 йилдан буён бошқариб келаётганди.
Мавзуга оид
23:27
Трампнинг уруши: мактабга ҳужум дунёни ларзага солди
23:17
Биз осон ғалаба қозонамиз – Трамп уруш бошланганидан кейин илк марта жонли эфирда нутқ сўзлади
22:50
“Дубай ва Абу-Даби портлаган ракета ҳидига тўлиб кетди” – қозоғистонлик журналист
22:18