Соғлом ҳаёт | 04:42
1336
1 дақиқада ўқилади

Психолог мавсумий ҳолсизлик билан сурункали стресс орасидаги фарқни тушунтирди

Унинг сўзларига кўра, сурункали стресс бир вақтнинг ўзида уйқу, иштаҳа, меҳнат қобилияти ва муносабатларга таъсир қилади ҳамда арзимаган нарсаларга ҳам реакция ҳаддан ташқари кучайиб кетади.

Фото: Pexels

Мавсумий ҳолсизликда яхши ухлаб олиш ва дам олиш кунлари тўлиқ ҳордиқ чиқариш етарли бўлади, сурункали стресс эса ҳафталаб давом этади, деди Скандинавия соғлиқни сақлаш маркази психологи Елена Шидловская.

Унинг сўзларига кўра, сурункали стресс учта белгиси билан мавсумий чарчоқдан фарқ қилади.

“Сурункали стресс ҳафталар давомида тикланиш ҳиссисиз давом этади, бир вақтнинг ўзида уйқу, иштаҳа, меҳнат қобилияти ва муносабатларга таъсир қилади ҳамда арзимаган нарсаларга ҳам реакция ҳаддан ташқари кучайиб кетади”, деди у.

Психологнинг айтишича, сурункали стресс кортизолни қайта ишлашнинг суткалик ритми бузилиши ва иммунитетдаги ўзгаришлар билан боғлиқ.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид