Соғлом ҳаёт | 00:00 / 13.10.2025
8735
2 дақиқада ўқилади

Олимлар ёлғизлик ҳаёт учун хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантиришди

Инсон ўзини ёлғиз ҳис қилганида, мия буни жисмоний оғриқ билан тенг хатар деб қабул қилади ва стресс реакциясини ишга туширади. Натижада стресс гормонлари миқдори ошади, организм эса ҳимоя режимига ўтади.

Фото: Unsplash

Австралиялик тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, ёлғизлик инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигига бевосита таъсир қилади.

Олимларнинг изоҳига кўра, инсон биологик жиҳатдан бошқалар билан муносабатда бўлиш учун  «дастурланган». Яшашнинг муҳим механизмларидан бири ижтимоий мулоқот ҳисобланади – бунда миянинг деярли барча қисмлари иштирок этади. 

Инсон ўзини ёлғиз ҳис қилганида, мия буни жисмоний оғриқ билан тенг хатар деб қабул қилади ва стресс реакциясини ишга туширади. Натижада стресс гормонлари миқдори ошади, организм эса ҳимоя режимига ўтади.

Мулоқот ва руҳий қўллаб-қувватлаш эса аксинча, хавотирни камайтирувчи окситоцин моддаси ишлаб чиқарилишини фаоллаштиради ҳамда хавфсизлик ҳиссини кучайтиради. Ижтимоий муносабатлар тушкунлик, юрак касалликлари ва деменцияга чалиниш хавфини камайтираи. 

Шунинг учун олимлар ҳамиша табассум қилиш, яқин инсонлар билан ҳеч бўлмаганда телефон орқали суҳбат қуриш ёки қизиқиш доираси бир хил бўлган инсонлар даврасида бўлишни маслаҳат беришган. Уларнинг таъкидлашича, қисқа муддатли мулоқот ҳам стрессни камайтиради ва кайфиятни яхшилайди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид