Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январда ташқи савдо айланмаси 1,3 млрд долларга ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 млрд долларга ёки 29,2 фоизга ўсган.
Фото: pikabu.ru
Маълум қилинишича, январ ойида ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт 1,7 млрд долларни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 26,7 фоизга ошган. Импорт ҳажми эса 4,1 млрд доллар бўлиб, 30,3 фоизлик ўсиш қайд этилган.
Шунингдек, 2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистон жаҳоннинг 145 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Ташқи савдо айланмасида энг катта улуш қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:
Хитой — 27,9 фоиз;
Россия — 18,7 фоиз;
Қозоғистон — 7,1 фоиз;
Туркия — 3,6 фоиз;
Афғонистон — 2,4 фоиз.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткичлар ташқи иқтисодий алоқалар фаоллиги ошгани, шунингдек, импорт ва экспорт операциялари кўлами кенгайганини кўрсатади.
Мавзуга оид
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
22:57 / 23.04.2026
Президентга Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
22:05 / 23.04.2026