Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда умумий майдони 140 гектарлик янги парклар ташкил этилади
Тошкент шаҳри бўйлаб 139,6 гектар ер майдонида янги яшил майдонлар – жамоат парклари ташкил этилади. Бу – 28 феврал куни имзоланган ҳукумат қарорида кўрсатилган.
Қарорнинг 2-иловасида янги ташкил этиладиган жамоат паркларининг аниқ жойлашув контурлари кўрсатиб ўтилган.
Шаҳарда амалга оширилиши режалаштирилган йирик кўчмас мулк лойиҳаларидан тушадиган инфратузилма тўловлари ва бошқа ажратмалар – янги паркларни ташкил этишнинг молиялаштириш манбалари деб белгиланди.
Қарорга асосан, Тошкент шаҳрида:
- ер майдони 1 гектаргача бўлган кичик ва зич қурилишлардан воз кечилади;
- умумий майдони 1,5 минг гектар бўлган 30 та йирик турар ва нотурар жой мажмуалари қурилади;
- бу йирик кўчмас мулк лойиҳаларига ажратилган ҳудудларнинг камида 30 фоизи яшил майдонлар бўлиши керак.
Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режасига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Масъуллар ушбу таклифларни 25 феврал куни давлат раҳбарига тақдимот қилган эди.
Мавзуга оид
11:35
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026